Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
Фарғона шаҳрига Хитойда ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 24 дона автобуслар олиб келинди. Бундан ташқари йил якунига қадар яна 84 дона автобус сотиб олиб келиниши режалаштирилган.
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди, дея хабар бермоқда вилоят Транспорт бошқармаси.
«Vodiy Imkon Trans UBD томонидан яна қўшимча равишда Хитой давлатида ишлаб чиқарилган YUTONG русумли 24 дона замонавий автобуслар олиб келинди. Мазкур автобуслар тез кунларда шаҳар аҳолиси учун йўналишларга жойлаштирилади», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 2024−2025 йиллар давомида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи тўртта корхона томонидан Asia Star, Yutong ва Zhongtong русумли жами 124 та автобус харид қилинган. Ушбу транспорт воситалари брутто шартномаси асосида 10 та йўналишда йўловчиларга хизмат кўрсатиб келяпти.
Бундан ташқари йил якунига қадар ташувчи корхоналар томонидан қўшимча 84 дона автобуссотиб олиб келиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
22:38 / 23.05.2026
Тошкентдан воҳа вилоятларига қўшимча автобус рейслари йўлга қўйилди
17:13 / 29.04.2026