Жаҳон | 20:57 / 24.08.2022
30305
1 дақиқада ўқилади

Италиянинг Сардиния оролида яшашга рози бўлганларга 15 минг евро грант берилади

Ҳукумат орол аҳолиси сонининг камайиши ва иқтисодиётнинг пасайишини шу йўл билан тўхтатмоқчи. 

Фото: Getty Images

Италиянинг Сардиния ороли ҳукумати бу ерга доимий яшаш учун кўчиб келувчиларга 15 минг евро миқдорида грант берилишини эълон қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Ҳукумат орол аҳолиси сонининг камайиши ва иқтисодиётнинг пасайишини шу йўл билан тўхтатмоқчи. Ҳозирда Сардиниянинг қишлоқ жойларида яшовчи ёшлар оммавий равишда Италиянинг йирик шаҳарларига кетиб қолмоқда.

«Сардиния бу ерга кўчиб келувчилар ёки шу ерда оила қуришни истайдиганлар учун серҳосил ерга айланади», — дейилади автоном област президенти Кристиан Солинаснинг баёнотида.

Унинг сўзларига кўра, оролда яшашга қарор қилган ёшлар учун қулай шароитлар яратилган.

Грантлар Сардиниядан уй сотиб олган ёки оролдаги уйни таъмирлаганларгагина ажратилади. Грант олувчилар 3 минг нафардан кам одам яшайдиган аҳоли пунктига кўчиб келиши шарт.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид