Ички ишлар ходимларининг маоши оширилиши мумкин
Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга асосланиб, Kun.uz мухбири хабар берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йиғилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари билан ҳам суҳбатлашди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, давлат раҳбари янги қарор чиқиши ва ички ишлар тизимида маошлар оширилиши мумкинлигини анонслаган.
«Жиноятчилик сабаби – ишсизлик. Агар бандликни таъминласак, жиноятчилик ўз-ўзидан камаяди.
Жиноятчилар кимлар, уларни паноҳига олиб ўтирганлар кимлар? Ҳар бирининг тагига етиш керак. Қонун устуворлигини, жазо муқаррарлигини ҳамма билиши шарт. Шунда жиноятчилик камаяди. Бу борада сизлар тизимли ишлашларинг керак.
Яқинда янги қарор чиқади. Тизимни ўзгартирамиз, янгиликлар киритамиз.
Мен ички ишлар ходимларидан миннатдорман. Пандемия вақтида осойишталигимизни таъминлаш бўйича улар ўзини кўрсата олди. Шунинг учун уларнинг маошини кўтариш, сифатли ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўряпмиз.
Бир нарсани унутмаслигимиз керак, қачон жиноятчиликни камайтирсак, халқ биздан рози бўлади», – деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Фарғонага икки кунлик ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойидаги президент селекторларидан бирида Ёшлар ишлари агентлиги тизимида маошлар оширилиши ҳақида гап кетганди.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Парламентда “Тараққиёт блоки” тузилди
Ўзбекистон | 12:59
-
Паркинсон касаллигини эрта ташхислаш усули ишлаб чиқилди
Фан-техника | 12:35
-
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
Жамият | 12:20
-
Британия агентлиги Ўзбекистонда йирик инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди
Иқтисодиёт | 12:10
Мавзуга оид

15:07 / 03.05.2025
Шавкат Мирзиёв ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди

18:42 / 02.05.2025
Президент Урганчда Касбий кўникмалар минтақавий марказини бориб кўрди

17:22 / 02.05.2025
Президент «Урганч кластер»нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

16:15 / 02.05.2025