Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 15:43 / 30.06.2021
3810
2 дақиқада ўқилади
Ёшларнинг нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажати 50 фоизи махсус жамғармадан қоплаб берилади
Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Жамғарма маблағлари, жумладан, қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
- ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган чора-тадбирларни молиялаштириш;
- “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлар бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг 50 фоизи (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача) ҳамда улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини компенсация қилиш;
- халқаро имтиҳон тизимлари (IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT ва бошқалар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;
- ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа тадбирлар учун нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари, шу жумладан, ОАВларга ижтимоий буюртма ажратиш;
- “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини (базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача) мазкур хусусий корхона ва ташкилотларга компенсация сифатида қоплаб бериш.
Мавзуга оид
21:46 / 31.12.2025
Ижтимоий соҳа муассасаларини қуриш ва таъмирлаш жамғармаси ташкил этилади
13:47 / 31.12.2025
Ҳар йили 500 нафар иқтидорли ёшлар хориждаги нуфузли олийгоҳларга юборилади
08:36 / 27.12.2025
Ҳукумат захира жамғармаси ва мақсадли жамғармалар трансфертлари қайта белгиланади
09:07 / 11.12.2025