Жамият | 08:06 / 13.07.2016
15979
1 дақиқада ўқилади

Австралияда бургут кичик болани кўтариб кетмоқчи бўлди

Фото: Dailymail

Австралия марказидаги ёввойи табиат боғидаги шоу вақтида бургут кичик болани кўтариб кетмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Воқеа 6 июлда Alice Springs Desert Park боғида содир бўлди.

Чамаси 6-8 ёшлар бўлган бола капюшонли яшил кийимда бўлган. Шоуда иштирок этаётган бургут томоша вақтида пастга қараб учиб, бола кийимининг капюшонига панжалари билан ёпишиб, болани юқорига кўтармоқчи бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, бургут болани гўёки кичик бир жонзотни ушлаб олгандек кўринган.

Фото: Dailymail

Бола бақириб юборган. Тез орада вазиятга боғ ходимлари аралашиб, бургутни ҳайдаб юборишган. Томоша тўхтатилган, бургут болага юза жароҳатлари етказган.

Боғ маъмурияти тергов бошлаганини ва унинг охиригача йиртқич қуш томошаларда иштирок этмаслигини маълум қилди.

Фото: Dailymail

Мавзуга оид