Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия билан ёқилғи-энергетика соҳасидаги қўшма сармоявий лойиҳалар муҳокама қилинди
Фото: RIA
Ўзбекистон ўз углеводород конларини ўзлаштиришда, газни чуқур қайта ишлашда Россия компанияларининг иштирок этишидан манфаатдор. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев РФ раҳбари Владимир Путин билан учрашувда айтиб ўтган, деб хабар бермоқда РИА Новости.
"Биз геология-қидирув ишларини ўтказиш, истиқболли хомашё ресурсларини ўзлаштириш, табиий газни чуқур қайта ишлаш бўйича замонавий корхоналарни ташкил этиш каби истиқболли инвестицион лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдормиз", - дея айтиб ўтган Ўзбекистон раҳбари.
У музокаралар давомида нефтни қайта ишлаш масаласи муҳокама қилинганини қайд этиб ўтган.
Мирзиёевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Қорақалпоғистонда пўлат қуйиш бўйича ишлаб чиқаришни ташкил этишдан ҳам манфаатдор.
Мавзуга оид
15:47 / 20.01.2026
ГФР ҳукумати: Украинадаги энергия таъминоти фалокатли ҳолатга яқин
14:58 / 20.01.2026
Россия авиакомпаниялари эски самолётлар бир қисмини қайта ишлатишга қайтармоқда
13:48 / 20.01.2026
Чехия бош вазири: ЕИ Путин билан музокара олиб бориши керак эди
20:27 / 19.01.2026