Президент Тошкент аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш тизимига оид қарорни имзолади

Фото: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳри аҳолисига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлиги учун раҳбарлар ва мутахассисларнинг касбий масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори чиқди.
Қарор билан аҳолига бирламчи ёрдам кўрсатиш тиббий муассасаларининг бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, амбулатория-поликлиника муассасаларининг тез тиббий ёрдам кўрсатиш хизмати, стационарлар ва ихтисослаштирилган тиббий ёрдам марказлари билан ўзаро ҳамкорлигининг амалий механизмларини жорий этиш, шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолиси учун қулай ва малакали бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши юзасидан улар раҳбарлари ва мутахассисларининг шахсий масъулиятини кучайтириш мақсадида:
Тошкент шаҳрининг туман марказий кўп тармоқли ва оилавий поликлиникаларининг, шунингдек, улар раҳбарлари ва мутахассисларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
аҳолига энг кўп учрайдиган касалликларни профилактика қилиш ва даволаш бўйича алоҳида беморлар ҳамда бутун оила даражасида тиббий хизматлар кўрсатиш;
аҳолига малакали бирламчи, биринчи навбатда касалликларни профилактика қилиш масалаларида тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш, туғруқ ёшидаги аёллар, ўсмир қизлар, ҳомиладор аёллар, болалар, шунингдек, ёлғиз кексалар, ногиронлар, сурункали касалликларга чалинган беморлар ҳамда ўзгалар кўмагига ва ижтимоий ёрдамга муҳтож шахслар ўртасида доимий патронаж ишларини амалга ошириш;
оилада тиббий маданиятни ошириш ва ҳар бир кишининг ўз саломатлиги ва болалари саломатлиги учун масъулиятини оширишга йўналтирилган дастурларни амалга ошириш орқали аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи асосларини шакллантириш ва мустаҳкамлаш;
аҳоли ўртасида баркамол соғлом авлодни тарбиялашга, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилишга, тиббий этика ва деонтология, санитария-гигиена кўникмалари, оқилона овқатланиш қоидаларига риоя этишга, туғма патология ва ирсий касалликларни камайтиришга йўналтирилган профилактика тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш;
миллий календарга биноан профилактика эмлашларини ўтказиш йўли билан бошқариладиган инфекциялар ва уларнинг асоратларини профилактика қилиш;
юқумли бўлмаган касалликларга чалиниш хавфи омилларини барвақт аниқлаш механизмларини жорий этиш йўли билан аҳоли ўртасида касалликка чалиниш, ногиронликни ва барвақт ўлимни профилактика қилиш;
малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, клиник, биокимёвий лаборатория ва инструментал тадқиқотлар ўтказиш орқали аҳолининг бевосита яшаш жойларида профилактик тиббий кўриклар ташкил этиш йўли билан касалликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг сурункали касалликларга айланиб кетишига йўл қўймаслик;
туну кун фаолият кўрсатадиган мобиль, диагностика ва даволаш стандартларига мувофиқ яхши жиҳозланган тез тиббий ёрдам кичик станциясидан фойдаланган ҳолда, шифохонага ётқизишдан олдинги тез ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, сурункали касалликларга чалинган беморларни мунтазам кузатиб туришни, соғломлаштиришни ва реабилитация қилишни таъминлаш;
юқумли касалликлар, заҳарланишлар ва фавқулодда вазиятлар тўғрисида тегишли хизматларни ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш, бириктирилган участка ва уй хўжаликларида санитария барқарорлиги ҳолатининг умумий назоратини амалга ошириш, юқумли касалликлар ўчоқларида обсервация тадбирларини ўтказиш, аҳолини хавфли эпидемик вазият тўғрисида огоҳлантириш;
раҳбарлар ва мутахассисларнинг бириктирилган аҳоли олдида ва халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида камчиликларни ва муаммоли масалаларни бартараф этиш, иш шакллари ва усулларини янада такомиллаштириш, шунингдек, манзилли бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг самарадорлигини ошириш юзасидан ҳар чоракда ҳисобот бериш тизимини жорий этиш.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
бир ой муддатда Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда ҳар бир туманда ушбу қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш, шунингдек, оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларининг масъулиятини ошириш юзасидан махсус семинарлар ўтказади;
бир ой муддатда оилавий поликлиникалар раҳбарлари ва мутахассисларининг бириктирилган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолиси олдида, туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари раҳбарлари ва мутахассисларининг халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессияларида ҳар чоракда ҳисобот бериш тизими тартибини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий этади;
Тошкент шаҳрининг оилавий ва туман марказий кўп тармоқли поликлиникалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар ҳажмларини ушбу қарорнинг 1-4-иловаларидан келиб чиққан ҳолда, бир ой муддатда қайта тасдиқлайди;
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат талаб қилиш тўхтатилди
Ўзбекистон | 18:24
-
Ерости суви учун рухсатсиз қудуқ бурғилаш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади
Ўзбекистон | 18:21
-
ЕИ олимларни жалб қилиш учун 500 млн евролик рағбатлантириш дастурини ишга туширади
Жаҳон | 18:14
-
Ҳожиларни Саудия Арабистонидан қайтариш жадвали маълум қилинди
Жамият | 18:04
Мавзуга оид

16:57
Тошкентда хавфли рецидивист одамларни қарийб 20 млрд сўмга чув туширди

16:10
Тошкентдаги «Қўйлиқ» бозори ёпилмаслиги маълум қилинди

16:40 / 03.05.2025
Ўзбекистонда электромобил қувватлаш станциялари сони 1400 тага етди

16:17 / 03.05.2025