Шерободда Ўзбекистон ва Афғонистон ҳарбий самолётлари тўқнашиб кетгани маълум бўлди
14–15 август кунлари Афғонистоннинг 22 та ҳарбий самолёти ва 24 та ҳарбий вертолёти Ўзбекистон ҳаво ҳудуди чегарасидан ноқонуний ўтди. Уларда жами 585 нафар қуролланган ҳарбий хизматчилар бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси маълум қилди.
Самолёт ва вертолётлар мажбурий равишда Термиз халқаро аэропортига қўндирилган.
Қайд этилишича, 15 август куни Қарши шаҳридаги “Хонобод” аэропортига қўниш учун рухсат сўраган Афғонистон Ислом Республикасининг 3 та “Эмбрайер-314” русумли ҳарбий самолёти Термиз аэропортига қўниш тўғрисида огоҳлантирилиб, улар Ўзбекистон Республикасининг 2 та “МиГ-29” русумли ҳарбий самолётлари кузатувига олинган.
“Лекин кузатув давомида “Эмбрайер-314” ва “МиГ-29” русумли самолётлар тўқнашиб, Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани ҳудудига қулаган. Ушбу самолётлар учувчилари парашют (катапульт) орқали ерга тушишган”, – дейилади расмий ахборотда.
Таъкидланишича, шу куни 158 нафар афғон фуқаролари ва қуролланган ҳарбий хизматчилари дарё орқали Термиз тумани ҳудудига қонунга хилоф равишда ўтишган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси бош прокурори томонидан Жиноят кодексининг 223-моддаси 2-қисми “б” (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жинояти бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши) банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Терговни Бош прокуратура олиб боряпти.
Мавзуга оид
22:45
Қўштепа канали бўйича афғон-ўзбек музокараларнинг учинчи босқичи Тошкентда ўтказилади
10:00
Президент махсус вакили Нидерландия элчиси ва АҚШ эксперти билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди
17:01 / 29.10.2024
Афғонистонда аёл олти эгизакни дунёга келтирди
07:30 / 28.10.2024