Қамчиқ довонида вазир ўринбосарининг машинаси жарликка қулади. Икки киши вафот этган
Янги йил кечаси довонда автоҳалокатга учраган сув хўжалиги вазири ўринбосари оила аъзоларининг дафн маросими 2 январ куни бўлиб ўтган.

31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси Қамчиқ довонида сув хўжалиги вазири ўринбосарининг оила аъзолари бўлган автомобил ҳалокатга учради. Kun.uz манбаси маълумотига кўра, ЙТҲ оқибатида вазир ўринбосарининг рафиқаси ва 3 ёшли қизи вафот этган, амалдорнинг ўзи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
ЙТҲнинг бевосита гувоҳлари таҳририятга йўллаган суратларда «Chevrolet Gentra» русумли автомобил чуқурликка қулагани акс этган.
2 январ куни Тошкент шаҳрида дафн маросими ўтказилган.
Наманган вилоят ИИБ ахборот хизмати ЙТҲ тафсилотлари бўйича ахборот берган.
«2020 йил 31 декабр куни соат 23:00 ларда, А-373 Тошкент – Ўш йўлининг Поп тумани «Қўшминор» МФЙ ҳудудидан ўтувчи 258-километрида Тошкент – Қўқон йўналиши бўйича “Chevrolet Gentra” русумли автомашинасини бошқариб келаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги “Chevrolet Gentra” автомашинасининг орқа чап томон қисмига урилиб кетган.
Натижада, олдиндаги “Chevrolet Gentra” русумли автомашинаси йўл четига чиқиб кетиб, қияликка ағдарилиб кетган. Ҳайдовчининг автомашина салонида бўлган 1986 йилда туғилган турмуш ўртоғи ва 2017 йилда туғилган қизи олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 1 январ куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади хабарда.
UPD: Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га ҳодиса бўйича қўшимча маълумот берди. Маълум бўлишича, ЙТҲга учраган вазир ўринбосари Воҳид Аҳмаджонов бўлган, у шахсий автомобилида ҳаракатланган ва оиласи билан янги йил байрамини нишонлаш учун водийга кетаётганди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
Жаҳон | 19:24
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
-
Texnomart ва EТТБ: тараққиёт ва трансформациянинг янги уфқлари
Жамият | 19:00
-
Билл Гейтс сунъий интеллект баъзи касб эгаларини ишсиз қолдиришини башорат қилди
Жаҳон | 18:39
Мавзуга оид

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

13:49 / 02.04.2025
Қамчиқда Hyundai минивэни хандаққа қулади

21:37 / 07.03.2025
Тошкент ва Андижон шаҳарлари ўртасида қўшимча темирйўл қатнови ташкил этилди

20:38 / 07.03.2025