Ўзбекистон | 15:23 / 01.06.2026
4502
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети Самарқанд давлат техника университетига айлантирилмоқда. ТАТУнинг Самарқанд филиали СамДУга ўтказилади. СамДУнинг Ургут филиали Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факултетига айланади. Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг Самарқанд филиали Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига қўшиб олинади.

Фото: Yandex-хариталар

“Самарқанд вилоятидаги олий таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга асосан:

  • Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети негизида Самарқанд давлат техника университети ташкил этилади;

  • Самарқанд давлат университетига Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали қўшиб олинади;

  • Самарқанд давлат педагогика институтига Самарқанд давлат университети Ургут филиали қўшиб олинади ҳамда мазкур филиал базасида Самарқанд давлат педагогика институтининг Ургут факултети фаолияти йўлга қўйилади;

  • Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтига Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалини қўшиб олинади.

2026/27 ўқув йилидан мазкур қарорда кўзда тутилган ОТМларнинг профессор-ўқитувчилари ва докторантлари хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларига малака ошириш ва илмий стажировкага юборилади.

2027/28 ўқув йилидан Самарқанд давлат техника университетида Интеллектуал сув технологиялари илғор муҳандислик мактаби ташкил этилади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид