Ўзбекистон | 15:48 / 01.11.2025
2847
2 дақиқада ўқилади

"Ушбу дастур Ўзбекистон ва дунё ўртасида кўприк бўлади, деб умид қиламан" - Саида Мирзиёева

Яқинда Оксфорд университетида илк бор йўлга қўйилган ўзбек тили дастурининг айрим жиҳатлари ҳақида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан маълумот берилди. Махсус репортажда, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева дунёга машҳур ушбу олийгоҳда бўлган ўша муҳим ташрифнинг энг эсда қоларли дақиқалари эсга олинади.

Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

Аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетида ўзбек тадқиқотлари дастурининг расмий очилиш маросимида иштирок этганди. Оксфорд Буюк Британияда ўзининг “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факултети ўқув дастурига ўзбек ва қадимги ўзбек (чиғатой) тилларини киритган биринчи ва ягона университет бўлганди.

Дастурнинг тантанали очилиш маросимида Оксфорд университетининг Волфсон коллежи президенти сэр Тим Хитченс, Буюк Британия парламенти Лордлар палатасининг Халқаро муносабатлар ва мудофаа қўмитаси аъзоси лорд Малколм Брюс, “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факултети декани ўринбосари, профессор Николай Синай, Оксфорд лорд-мэри Луиза Аптон ва Оксфорд университети илмий ҳамжамиятининг бошқа вакиллари иштирок этганди.

Тадбир доирасида Саида Мирзиёева Бодлиан кутубхонасига ташриф буюриб, у ерда сақланаётган мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ нодир китоблар билан танишганди.

Яқинда Оксфорд университетида илк бор йўлга қўйилган ўзбек тили дастурининг айрим жиҳатлари ҳақида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан маълумот берилди. 

Махсус репортажда, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева дунёга машҳур ушбу олийгоҳда бўлган ўша муҳим ташрифнинг энг эсда қоларли дақиқалари эсга олинади.

Мавзуга оид