Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оксфорд ўқув дастурига ўзбек ва қадимги ўзбек (чиғатой) тилларини киритган биринчи ва ягона университет бўлди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетида ўзбек тадқиқотлари дастурининг расмий очилиш маросимида иштирок этди. Оксфорд Буюк Британияда ўзининг “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факултети ўқув дастурига ўзбек ва қадимги ўзбек (чиғатой) тилларини киритган биринчи ва ягона университет бўлди.
Дастурнинг тантанали очилиш маросимида Оксфорд университетининг Волфсон коллежи президенти сэр Тим Хитченс, Буюк Британия парламенти Лордлар палатасининг Халқаро муносабатлар ва мудофаа қўмитаси аъзоси лорд Малколм Брюс, “Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари” факултети декани ўринбосари, профессор Николай Синай, Оксфорд лорд-мэри Луиза Аптон ва Оксфорд университети илмий ҳамжамиятининг бошқа вакиллари иштирок этишди.
Тадбир доирасида Саида Мирзиёева Бодлиан кутубхонасига ташриф буюрди. Бу ерда мамлакатимиз тарихи билан боғлиқ Мирзо Улуғбекнинг “Зижи Кўрагоний” (ХV аср) асари нусхалари, Алишер Навоийнинг “Хамса”си (ХV аср), Ҳусайн Бойқаронинг “Девони Ҳусайний”си (ХV аср), Бобурийлар даврига оид миниатюралар ва бошқа шу каби нодир китоблар сақланади.
Саида Мирзиёева аёлларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга қўшган ҳиссаси, оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш тарафдори бўлгани ҳамда ўзининг серғайрат ва намунали етакчилиги орқали хотин-қизларни илҳомлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш миссиясини амалга ошираётгани учун Оксфорд университетининг мукофоти билан тақдирланди.
Мавзуга оид
17:54 / 06.06.2026
Қўғирчоқ театри санъати анъаналарини асраб қолиш алоҳида аҳамиятга эга – Саида Мирзиёева
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
21:42 / 04.06.2026
Саида Мирзиёева ХАЭА бош директори Рафаэл Гросси билан учрашди
18:49 / 04.06.2026