Ўзбекистон | 17:23 / 26.09.2022
19920
7 дақиқада ўқилади

Фарғонадаги боғчада болалар оммавий заҳарланди. Ота-оналарга фарзандлари ҳаводан заҳарлангани айтилган

Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги 39-боғчада болаларнинг оммавий заҳарланиши қайд этилган эди. Kun.uz мухбири боғча болаларининг нимадан заҳарлангани, МТТдаги ҳолат юзасидан суриштирув олиб борди.

Аниқлаганларимизга кўра, 14 сентябр куни боғча тарбияланувчиларида ҳолсизлик, ич кетиши, қайт қилиш ва тана ҳароратининг кўтарилиши кузатилган. Бунинг ортидан 42 нафар бола туман юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган.

Фарзанди ММТда заҳарланган Ўғилой Тожиеванинг айтишича, туман юқумли касалликлар шифохонасида жой етишмагани сабаб бошқа касалларга рухсат берилган.

Ўғилой Тожиева

“14 сентябр куни қизим ҳолсиз ҳолатда уйқудан уйғониб “боғчага бормайман” деб туриб олди. Мен ишга кетдим. Қизим ўша куни уйда қолди. Соат 10:00ларда қўнғироқ қилишиб, қизимнинг тана ҳарорати кўтарилгани ҳақида хабар қилишди. Дорихонадан дори олиб келиб беришларини айтдим. Кейин яна 16:00 ларда қайта қўнғироқ бўлди. Иситма тушмагани ҳақида айтишди. 17:00ларда уйга қайтиб келдим. Қизимнинг ранги сарғайиб кетган, ҳолсиз эди. Дарҳол туман тез тиббий бўлимига олиб бордик. У ерда биринчи ёрдам кўрсатилди. Шундан кейин қизимни юқумли касалликлар шифохонасига олиб бордик. Эртаси куни эрталабгача шифохонанинг ҳар икки қаватида жойлашган хоналар 39-боғча болалари билан тўлди. Бошқа касалларга жой етишмаслиги сабабли рухсат берилди”, – дейди у.

Абдухалил Орифжоновнинг фарзанди шифохонада муолажа олганига қарамай, касаллик қайталанган.

Абдухалил Орифжонов

“14 сентябр куни боғчадан қўнғироқ қилишиб, қизим қайт қилаётгани ҳақида хабар беришди. Қизимни уйга олиб кетдим. Тана ҳарорати уйда ҳам кўтарилишда давом этди. Ич кетиши ва қайт қилиш тўхтамади. Шундан кейин юқумли касалликлар шифохонасига олиб бордим. Касалхонада 4 кун даволанган қизим мана яна кечадан қайталанди. Яна ичи кетяпти, қайт қиляпти. Тана ҳарорати ҳам баланд”, – дейди у.

Саида Ибрагимова

Саида Ибрагимованинг бирйўла икки фарзанди боғчада касалланган. Унинг айтишича, ота-оналар болалари нимадан заҳарланганини билишмайди.

“39-боғчада икки ўғлим тарбияланади. Фарзандларим боғчада заҳарланиб анча муолажа олишди. Таажжубланарлиси, ота-оналарга болалар нимадан заҳарлангани ҳақида ҳалигача аниқ маълумот берилмади. Заҳарланиш сабабини сўрасак, “ҳаводан заҳарланган”, дейишди.

Таълим муассасасининг ҳавоси алоҳида эмас-ку. Боғча қаршисида 13-мактаб бор. Ҳаводан бўлганида мактаб ўқувчилари ҳам заҳарланган бўларди. Биз, ота-оналар фарзандларимиз айнан нимадан заҳарланганини билмоқчимиз”, – дейди у.

Олтиариқ тумани МТБ мудири Холисхон Апандиева ҳолат бўйича қўйидагиларни сўзлади:

Холисхон Апандиева

“Ошхоналаримизда табиий газ муаммоси бор. Электр таъминотида ҳам бошқа жойларда бўлгани каби узилишлар бўлиб туради. Боғчада печлар ҳам етишмайди. Мини печлар олиб берилган. 200 нафар болага овқат тайёрлаб бериш учун табиий газнинг қуввати етмайди.

Воқеа содир бўлган кунлари айрим сабабларга кўра балиқ ва товуқ гўшти таъминотчидан қабул қилинмаган. Ўша куни овқатга мол гўшти солинган. Болалар сут маҳсулотлари истеъмол қилишган. Боғчада гўшт майдалагич ускунаси таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани сабабли балиқ ва товуқ гўшти олинмаган”, – дейди у.

Санъатхон Бойматова

39-МТТ директори Санъатхон Бойматовага кўра, МТТда ҳамшира бошчилигида ошпаз, тарбиячи, хўжалик мудири, касаба уюшмаси раиси иштирокида текширув гуруҳи мавжуд бўлиб, улар муассасага олиб келинган маҳсулотларнинг сифатини текширишади. Болалар заҳарланган кунидан аввал олиб келинган маҳсулотларнинг сифати яхши бўлган. Банан, олма, твороглар сифати бузилмаган ҳолатда боғча ҳудудига кириб келган.

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бўлими мудири Жаҳонгир Мусохоновнинг таъкидлашича, болалар истеъмол қилган сутли какао, сарёғ, банан, олмали салат, товуқ гўшти ва творогда ичак таёқчалари бактериялари гуруҳи аниқланган.

Жаҳонгир Мусохонов

“МТТда юз берган ҳодисага биринчи навбатда ошхонада етарли шарт-шароитлар яратилмагани, идиш ювиш учун шароит йўқлиги, тез бузилувчи маҳсулотлар сақлаш учун совитгичлар етарли эмаслиги сабаб бўлган.

Бундан ташқари, ҳар бир ишлатиладиган жиҳозлар бир-бирига мос ҳолда маркировка қилинмаган. Таомнома тегишли тартибда тузилмаган. Тоамномадан четга чиқиш ҳолатларига йўл қўйилган.

Таҳлил натижаларига кўра, болаларга заҳарланиш қайд этилган кундан бир кун аввал сутли какао, сарёғли нон берилган. Текширувга кўра, банан ва олмали салатдан ичак таёқчалари бактериялари гуруҳи аниқланди. Бундан ташқари, товуқ гўшти, сарёғ ва творог маҳсулоти таркибида ҳам ичак таёқчалари гуруҳи бактериялари мавжудлиги аниқланди”, – дейди СЭОМ мудири.

Олтиариқ тумани юқумли касалликлар шифохонаси навбатчи шифокори Насибахон Мамадалиеванинг айтишича, касалхонага 42 нафар тарбияланувчи ётқизилган. 50 ўринга мўлжалланган шифохона боғча болаларига тўлган.

Насибахон Мамадалиева

“14 сентябр куни навбатчиликка келганимда соат 17:00-18:00 лар оралиғида шифохонага тана ҳарорати кўтарилиши, ич ўтишидан шикоят қилиб 39-МТТдан бир гуруҳ болалар келишди. Касалланган болалар кўпайиб кетгач, ёрдамчи кучлар чақирдик. 42 нафар тарбияланувчи олиб келинди. Беморлар келганида ўрта оғир ҳолатда эди. Шифохонамиз 50 ўринга мўлжалланган эди.

Ҳолати яхши бўлиб қолган бошқа беморларимизга уйга кетишларига рухсат бериб ўрнига болаларни ётқиздик”, – дейди у.

Суриштирув хулосасига кўра, болалар истеъмол қилган сутли какао, сарёғ, банан ва олмали салат, товуқ гўшти ҳамда творогдан ичак таёқчалари бактериялари гуруҳи аниқлангани маълум бўлмоқда.

Қизиқ жиҳати эса 39-МТТда гўшт майдалагич ускунаси таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани сабабли таъминотчидан балиқ ва товуқ гўшти қабул қилиб олинмаган. Таомномада қайд қилинган овқат берилмаган.

Туман санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бўлими мудири Жаҳонгир Мусохонов берган интервьюсида тарбияланувчилар истеъмол қилган товуқ гўштида ҳам “ичак таёқчаси бактериялар гуруҳи” аниқланганини маълум қилди. МТТ раҳбарияти эса боғчадаги гўшт майдалагичнинг бузилиб қолгани туфайли таъминотчидан товуқ гўшти қабул қилинмаганини айтмоқда. Бир-бирига зид кўрсатмалар...

Ҳозирда ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориляпти.

20 сентябр куни Сенат кенгашининг навбатдаги мажлисида СанЭпид хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков боғчаларда сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлатилиши, овқат тайёрлаш технологик жараёнига риоя этмаслик, номутахассислар фаолият юритаётгани ва аксарият ҳолда ходимлар оддий санитария минимумини ўқимагани сабабли оммавий касалланишлар аниқланаётганини таъкидлаган эди.

Сарвар Зияев, Kun.uz мухбири

Монтаж устаси – Абдусалим Абдувоҳидов

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери