Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон ойида онлайн хатми Қуръонлар йўлга қўйилади – Мусулмонлар идораси
Муфтий Усмонхон Алимовнинг маълум қилишича, муборак Рамазон ойида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилади.
13 апрель куни «Ўзбекистон24» телеканалида чиқиш қилган Усмонхон Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг коронавирус инфекциясининг тарқалиши олдини олиш бўйича фатвосини ўқиб эшиттирди.
Унга кўра, Ўзбекистонда истиқомат қилаётган мусулмонларга юртимиздаги эпидемиологик вазият барқарорлашмагунча қуйидаги кўрсатмаларга қатъий риоя қилиш тавсия этилди:
1) Рамазон ойида мўмин-мусулмонларимиз таровиҳ намозларини, хатми Қуръонларни ўз оила аъзолари билан хонадонларида ўтказсинлар;
2) Муборак Рамазон ойида мўмин-мусулмонларимизнинг руҳини кўтариш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида фаолият юритаётган қориларнинг хатми Қуръонлари онлайн тарзда амалга оширилиши йўлга қўйилсин;
3) Ифторлик савобидан умидвор бўлган саховатпеша мусулмонларимиз ифторлик маросимлари учун мўлжаллаган маблағларини «Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари» орқали моддий кўмакка муҳтож оилаларга етказсинлар.
4) Барча мусулмонларимиз қўни-қўшни ва яқин қариндошларни тўплаган ҳолда ифторлик уюштиришлари карантин талабларига зид келиши баробарида Аллоҳ таолонинг ишбошиларга итоат қилиш ҳақидаги Нисо сураси: «Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!...» 59-оятига хилоф эканини англашлари лозим;
5) Закот маблағларини ҳамда фитр ва фидя садақаларини «Вақф» хайрия жамоат Фонди ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисоб рақамларига ёки «Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари»га топширишлари тавсия этилади.
6) Рамазон ойи давомида барча телеканаллар орқали эфирга узатилиши режалаштирилган кўрсатувлар Медиа-режаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти қозиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имом-хатиблари ҳамда халқимиз орасида обрўли диний уламоларимизнинг ушбу баёнотда белгиланган вазифаларни халқимизга етказиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида чиқишлар ташкил қилинсин ва кенг ёритилсин;
7) Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти қозиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имом-хатиблари томонидан ижтимоий тармоқлар орқали, «Рамазон – раҳмат ва сабр ойи» мавзусидаги маърузаларни мунтазам онлайн тарзда бериб боришни йўлга қўйсинлар;
8) Мусулмонларимиз хонадонларида Аллоҳ таолодан коронавирус балосини тез кунларда бартараф этишини сўраб, ихлос билан дуо қилсинлар.
Мавзуга оид
12:35 / 16.03.2026
16 март куни Ўзбекистондаги 1765 та масжидда Қуръони каримнинг хатмоналари бўлади
09:53 / 11.03.2026
Қирғизистонда Ҳайит санаси эълон қилинди: Рамазон ойи яна 29 кун бўлиши мумкин
17:10 / 04.03.2026
“Фақат Рамазонда ишлайди” — Ёвқочар бозоридан репортаж
09:08 / 24.02.2026