Ўзбекистон | 07:27 / 03.09.2018
13506
1 дақиқада ўқилади
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбековнинг таклифига биноан 3 сентябрь куни Қирғизистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Давлат раҳбари бугун Чўлпон ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев 3 сентябрда Қирғизистонга амалий ташриф билан бориши хабар берилганди.
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига Ўзбекистон, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия аъзо давлатлар ҳисобланади.
Ўзбекистон ушбу кенгашга жорий йилнинг 30 апрелида расман кирган.
Мавзуга оид
16:44
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024