Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:08 / 12.06.2021
7591
2 дақиқада ўқилади
2 мингта оилавий нодавлат боғчалар фаолияти йўлга қўйилади
“Қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди
Адлия вазирлиги хабарига кўра, болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси паст бўлган 53та туманда 2021–2022 йилларда:
- 2 мингта оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб, 50 минг нафар тарбияланувчи учун янги ўринлар яратилади;
- умумий қуввати 11,2 минг ўриндан зиёд бўлган 100та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти йўлга қўйилади;
- қуввати 7,5 минг ўринга тенг бўлган 50та давлат мактабгача таълим ташкилоти қурилади;
- давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш ҳисобига уларнинг сони 20 мингтага етказилади ҳамда 7,5 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
2021 йил 1 июлдан:
- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мавжуд қувватига қараб 50 нафаргача болани тарбиялашга ҳамда тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб 4 нафаргача тарбиячи ва ёрдамчиларни ёллашга рухсат берилади;
- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари томонидан ёлланган (Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида – 2 нафаргача, бошқа ҳудудларда – 4 нафаргача) тарбиячи ва ёрдамчиларга тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларида ва ҳажмларда иш ҳақи тўланади;
- оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудий мактабгача таълим бошқармалари орқали ўқув материаллари билан бепул таъминланади;
- 2022 йил 1 январга қадар оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига мебель, жиҳоз ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун 30 миллион сўмгача миқдорда 3 йил муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 5 фоизли ставкада кредитлар ажратилади.
Мавзуга оид
14:42 / 07.11.2025
Самарқанд, Андижон, Қашқадарё — МТТ сони бўйича етакчи ҳудудлар
18:05 / 24.10.2025
Айрим оила фарзандининг нодавлат боғча учун тўлови бир қисми қоплаб берилади
11:40 / 10.09.2025
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди
18:08 / 16.07.2025