Чорвоқдаги ҳалокат: У ерда моторли қайиқлардан фойдаланиш 4 йил олдин тақиқланган эди
Чорвоқ сув омборида катамаранга гидроцикл келиб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Ваҳоланки, 2020 йилда ҳукумат бу сув ҳавзасида барча турдаги моторли қайиқлардан фойдаланишни тақиқлаган эди. Бу тақиққа амалда риоя қилинмаяпти.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилнинг 10 июл куни «Туризм соҳасини тиклаш ва ривожлантириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинганди. Мазкур қарор билан Чорвоқ сув омборида барча турдаги моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган.
«Чорвоқ сув омборида моторсиз, муқобил энергия манбаларида ҳаракатланувчи ҳамда махсус вазифаларни бажариш ваколатига эга бўлган вазирлик ва идораларнинг моторли сув транспорти воситаларидан ташқари барча моторли сув транспорти воситаларининг ҳаракатланиши, шунингдек, Чирчиқ дарёси ва унинг ирмоқларида (махсус ажратилган сув ҳавзаларидан ташқари) чўмилиш, транспорт воситаларини ювиш ва маиший чиқиндиларни ташлаш тақиқланади», дейилганди қарорда.
Бу тақиққа амалда риоя қилинмаяпти. 20 июл куни Чорвоқ сув омборида скутер ҳайдаган 19 ёшли фуқаро бошқарувни эплай олмай 2 кишининг ўлимига сабабчи бўлди.
Мавзуга оид
15:54 / 07.11.2024
Чорвоқдаги икки киши ҳалок бўлган бахтсиз ҳодисада катамаранга урилган гидроциклни бошқарган йигит қамалди
20:24 / 24.09.2024
Бектемирдан Чорвоққа борувчи йўлнинг бир қисми пулли бўлиши мумкин
12:45 / 08.08.2024
Чорвоқда 6 яшар болани Damas уриб кетди
18:49 / 25.07.2024