Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Чорвоқ пулли йўлини уч йилда қуриш режалаштириляпти
Узунлиги 52 км бўлган Тошкент-Чорвоқ пулли автомобил йўли лойиҳаси 3 йил ичида амалга оширилади. Янги йўл қурилгач Чорвоққача бўлган қатнов вақти 80 дақиқадан 35 дақиқагача қисқариши мумкин.
Фото: Транспорт вазирлиги
Тошкент-Чорвоқ пулли автомобил йўлини уч йилда қуриш режалаштириляпти. Бу ҳақда «Автойўлинвест» агентлиги директори ўринбосари Аслиддин Исаев Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
«Қатарнинг Protocol Group ва Жанубий Кореянинг Korea Expressway Corporation компаниялари билан дастлабки келишувларга эришилди. Ҳозир лойиҳалаштириш учун халқаро консалтинг компаниялари жалб қилинган. Йўл уч йилдан кейин фойдаланишга топширилиши режалаштирилган», — деди у.
Исаевнинг таъкидлашича, ҳозирда Тошкентдан Чорвоққача бўлган ўртача қатнов вақти 80 дақиқани ташкил этади. Янги йўл қурилгандан сўнг, бу тахминан 35 дақиқагача қисқаради.
Мазкур лойиҳа Бўстонлиқ туманига сайёҳлар оқимининг ошишига хизмат қилиши ва ушбу йўналишда тез-тез юзага келадиган тирбандликлар муаммосини ҳал қилиши керак. Автомобил магистралининг умумий узунлиги 52 кмни ташкил этади.
Аввалроқ, жорий йилда Қамчиқ довони орқали ўтувчи Тошкент-Андижон пулли йўлини қуриш бўйича амалий ишлар бошланиши ҳам хабар қилинганди. Янги йўл қурилиши натижасида Тошкентдан Андижонга бориш вақти ҳозирги 5−5,5 соатдан 2−2,5 соатгача қисқаради.
Мавзуга оид
20:16 / 16.03.2026
«Ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга тайёр бўлади» – Тошкент-Андижон пулли йўли ҳақида нималар маълум?
08:00 / 01.03.2026
Заҳарланган болалар ва безори “ёш бойваччалар” — ҳафта дайжести
17:47 / 24.02.2026
Урганч–Хива пулли автомобил йўли қурилиши бошланди
18:57 / 25.01.2026