Жамият | 08:04 / 29.09.2025
7853
1 дақиқада ўқилади

«Машинасозлар» бекатидан Чорвоққа қатновчи автобуслар қатнови тўхтатилди

«Машинасозлар» метро бекатини Чорвоқ шаҳри билан боғлаган шаҳарлараро 1226-сонли автобус қатнови тўхтатилди ва дастлабки маълумотларга кўра, кейинги йилга қадар ёпилди.

Фото: Telegram / tashtrans

Tashtrans.uz лойиҳаси муаллифлари таъкидлаганидек, ҳаракат тўхтатилганига қарамай, ташувчи йўналишнинг ёпилиш санасини олдиндан эълон қилмаган.

1226-сонли автобус 1 июлдан иш бошлаган ҳамда аҳоли ва сайёҳлар орасида машҳур бўлган. Автобуслар ҳар куни «Машинасозлар» метро бекатидан Чорвоққа (Хумсон орқали) ҳар 90 дақиқада қатнайди. Биринчи автобус эрталаб соат 6:00 да, охиргиси 20:30 да жўнаб кетади. Ўртача йўл вақти тахминан 1 соат 30 дақиқани ташкил этди. 

Йўналишда ҳар бири 47 йўловчига мўлжалланган замонавий MAN RR3 туристик автобусларидан фойдаланилган. Улар кондиционер ва қулай ўриндиқлар билан жиҳозланган. Йўл ҳақи 25 000 сўм бўлиб, тўловни нақд ёки карта орқали амалга ошириш мумкин эди.

Автобуслар Махтумқули кўчаси бўйлаб, Янги Ўзбекистон боғи, Хўжакент турар жой массиви ва Чиноркент дам олиш маскани орқали Хумсон қишлоғига борган ва у ердан Чорвоқ томон йўналиш давом этган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид