Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман». Мирзиёев мажбурий меҳнатни тилга олди
Фото: Президент матбуот хизмати
29 май куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида экспорт-импорт, маҳаллий бюджетга қўшимча тушумларни таъминлаш, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш билан боғлиқ бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
«Бюджет ташкилоти ҳеч қачон пахтага тегмайди, далада пахта ёниб кетса ҳам теккиздирмайман. Кимга керак пахта? Корхонага керак. Қайси корхона? Қайта ишлайдиган. Ўзини одамлари, ўзи бориб, пул тўласин, ўзи йиғсин. Абдулла Неъматович, сизга бир ой муддат. Ўтган йили қанча қийналдик. Бутун дунё ҳозир болалар меҳнати деб, ўзимизни ўзимиз аҳмоқ қилиб юрганмиз. Қаерга бормасак, болалар меҳнати. Ундан 2-3 миллиард фойдами, ёки ундан кўра обрўни, сиёсатимизни жойига қўйиш керакми. Шунинг учун бир ой муҳлат, ўтган йилги тажрибани қўллаш лозим. Ҳеч қандай, биронта болалар меҳнати, мажбурий меҳнат керак эмас. Мана қанча тўқимачилик комбинатларимиз бор, ўзлари бориб, ўзини пахтасини ўзи териб олаверсин.
Мана кластер қиляпмиз, оғир дамлардан ўтиб олишимиз керак. Ҳозир бизга дўстлар ҳам кўп, лекин душманларимиз ҳам кўп. Айтмоқдаманку, ҳар куни битта мақола чиқяпти. Тошкент ҳеч қаерга бормайди, Тошкентнинг ўзини йўли бор!», - дея Шавкат Мирзиёевнинг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:07 / 17.12.2025
Тошкент вилоятида ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб раҳбарияти жазоланди
18:55 / 01.10.2025
АҚШ Туркманистонни мажбурий меҳнатни рағбатлантирувчи давлатлар рўйхатидан чиқарди
18:49 / 25.09.2025
Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйган уч мансабдор жазоланди
11:09 / 08.09.2025