Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркордан 100 минг доллар талаб қилган шахслар қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилояти Бошқармаси, МХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани, 13-мавзе 58-уй, 50-хонада яшовчи, 1966 йилда туғилган, “Хромпик” МЧЖ раҳбари С.Қ.нинг аризаси юзасидан махсус тадбир олиб борилди. Бу ҳақда KUN.UZ’га Бухоро вилояти ИИБ хабар берди.
Тадбир давомида аниқланишича, Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси 70-уй, 36-хонада яшовчи, 1950 йилда туғилган О.У. ҳамда унинг шериги Вобкент тумани, Ўба-Кулолон кўчаси 25-уйда яшовчи, 1950 йилда туғилган М.Р. олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, С.Қ.нинг ишончига кириб, “Навоий тоғ-кон металлургия комбинати”да ишлаб келаётган мансабдор шахслар орқали 16 млрд 620 минг сўмга эҳтиёт қисмларни сотиш бўйича шартнома тузиш ва шартномани рўйхатга олиб беришни ваъда қилиб, шартнома тузиш учун 100 минг АҚШ доллари талаб қилиб, ушбу пулларни Пиридастгир кўчасида жойлашган “Чинор” кафесида фуқаро С.Қ.дан олаётган вақтида қўлга олинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан О.У. ва М.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми ҳамда 28-211-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
23:12 / 14.01.2026
Хивадаги Конгресс маркази ва Фарғонадаги экспомарказ лойиҳаси президентга тақдим этилди
12:05 / 10.01.2026
Бухорода бир гуруҳ вояга етмаганлар иштирокидаги жанжал ҳолати ўрганилмоқда
09:37 / 10.01.2026
Сохта аккаунт билан пул ундирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
19:16 / 08.01.2026