Бухоро вилоятида фирибгарлик билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Муқаддам бир неча бор судланган шахс 2025 йил декабр ойида Telegram ижтимоий тармоғида вилоятдаги ташкилот раҳбарларидан бирига тегишли фотосуратдан фойдаланган ҳолда унинг номидан сохта аккаунт очган.

Ушбу аккаунт орқали у бир қатор корхона, муассаса ва ташкилот раҳбарларига гўёки “хизмат топшириғи” мазмунида хабарлар юбориб, улардан пул талаб қилган. Унинг гапларига ишонган раҳбарлардан бири унинг банк картасига 8 миллион сўм ўтказиб берган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилди.