Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия чегараларини қачондан очишини маълум қилди
Италиядаги регионлар чекловларни тезроқ олиб ташлашни сўраганди, аммо бош вазир Жузеппе Конте оддий ҳаётга босқичма-босқич қайтиш кераклигини айтди.
Фото: PA Images/Scanpix
Италия ҳукумати 3 июндан мамлакатга кириш ва чиқишдаги барча чекловларни олиб ташлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Италия ОАВ хабар бермоқда.
Шунингдек, 3 июндан мамлакат ичида эркин ҳаракатланишга рухсат берилади. Италиядаги регионлар чекловларни тезроқ олиб ташлашни сўраганди, аммо бош вазир Жузеппе Конте иккинчи тўлқин юзага келишининг олдини олиш мақсадида оддий ҳаётга босқичма-босқич қайтиш кераклигини айтди.
Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 223,8 мингдан ошган, 31,6 мингдан ортиқ киши вафот этган.
13 май куни Еврокомиссия ЕИ ва Шенген ҳудуди давлатларига ушбу мамлакатлар аҳолисининг иттифоқ ҳудудида ҳаракатланишига қўйилган чекловларни босқичма-босқич олиб ташлашни тавсия қилди.
Европада биринчи бўлиб Болтиқ давлатлари ўзаро чегараларни очишга келишиб олди. 15 майдан Эстония, Латвия ва Литва аҳолиси учала давлат ҳудудида бемалол ҳаракатланиши мумкин бўлади.
Мавзуга оид
15:11 / 10.01.2026
Флоренция театри Захарова ва Репин иштирокидаги намойишларни бекор қилди
14:04 / 07.01.2026
Ўзбекистонликларнинг Италияга сафарлари 25 фоизга ошди
12:35 / 25.12.2025
Тергов сабаб Италия бош вазири сотишга берган расмий совғаларини аукциондан қайтариб олди
07:41 / 11.12.2025