Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликларнинг Италияга сафарлари 25 фоизга ошди
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида 2 525 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Италияга сафар қилди — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 517 нафарга ёки 25,7 фоизга кўп.
Фото: Getty Imagеs
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 2 525 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Италияга сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 517 нафарга ёки 25,7 фоизга ошган.
Сафар мақсадлари кесимида энг катта улуш саёҳат йўналишига тўғри келади. Хусусан, 2 008 нафар фуқаро Италияга саёҳат қилиш мақсадида борган. Шунингдек, 332 нафар фуқаро қариндошларни йўқлаш, 94 нафар — ўқиш, 80 нафар — хизмат юзасидан, 11 нафар эса даволаниш мақсадида сафар қилган.
Маълумотлар Ўзбекистон фуқароларининг Европа йўналишидаги сафарларида Италияга қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатмоқда.
Мавзуга оид
15:44 / 08.01.2026
Қурилиш статистикаси: 27,7 трлн сўмлик ишлар бажарилди
09:40 / 07.01.2026
Фарғона ва Самарқандда резина-пластмасса ишлаб чиқариш 1 трлн сўмдан ошди
14:25 / 06.01.2026
Ўзбекистонда аёллар неча ёшда оила қуряпти? — 2025 йил рақамлари
13:02 / 06.01.2026