Ўзбекистон | 14:09 / 21.09.2021
4860
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида Корея университети филиали ташкил этилади

Тошкент вилояти ҳокимлигида Жанубий Корея делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Даврон Ҳидоятов Кореянинг “Hwashin Cyber” университети МДҲ давлатлари бўйича бош мутахассиси Сун Ги Ким билан мулоқот олиб борди.

Учрашувда “Hwashin Cyber” таълим муассасасининг 10 млн АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция маблағлари ҳисобига Тошкент вилоятида Корея Республикаси университети филиалини йўлга қўйиш таклифи муҳокама қилинди.

Таълим даргоҳида спорт зал, маданият саройи, кутубхона биноларини қуриш, таълим кластерини ташкил этиш, бунинг учун университет қошида мактабгача таълим муассасаси, умумтаълим мактаб биноси, 600 ўринли талабалар турар жойларини барпо этиш, таълим жараёнини ташкил этишда мутахассислик фанларидан дарсларга малакали хорижий профессор-ўқитувчиларни жалб қилиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, университетда таҳсил олаётган талабаларга ўз йўналишларида ўқув машғулотларини “Hwashin Cyber” университетида давом эттириб, тегишли тартибда ушбу университет дипломини олиш имкониятини яратиб бериш тартибларини жорий этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ҳамкорлик юзасидан меморандум имзолашга келишиб олинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид