Кеча, 19 январ куни соат 17:46 да Тошкент вилояти ФВББга «112» тизими орқали Бўстонлиқ тумани «Қоронқул» МФЙ ҳудудидан ўтган автомобил йўлида содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган. Маълум қилинишича, Li9 русумли автомашина ноқулай об-ҳаво шароитида ҳаракатланаётган вақтда бошқарувни йўқотиб, йўлнинг хандақ қисмига тушиб кетган.
Хабарга асосан, қутқарувчилар зудлик билан манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-ускуналар ёрдамида автомашинани хандақдан чиқариб, хавфсиз ҳудудга олиб чиққан.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.














