Ўзбекистон | 13:11 / 09.12.2020
22387
2 дақиқада ўқилади

«Росселхознадзор»: Фарғона вилоятида етиштирилган барча ўсимлик маҳсулоти импортига тақиқ қўйилади

Россиянинг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати Фарғона вилоятидан импорт қилинган 1 тонна қуритилган ўрикда капер қўнғизи топилгани важи билан тақиқ жорий этилишини маълум қилди.

Фото: ТАСС

Россия Федерациясининг Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизматининг («Росселхознадзор») расмий веб-сайтида Ўзбекистоннинг Фарғона вилоятида етиштирилган барча ўсимлик маҳсулоти импортига тақиқ қўйилиши ҳақида маълумот берилди.

«Россельхознадзор» таъкидлашича, Ўзбекистон томони билан ўтказилган музокарадан сўнг, ушбу қарор қабул қилинган.

«1 тонна импорт қилинган қуритилган ўрик маҳсулотининг 1 кгда 2 та личинка шаклидаги капер қўнғизи топилган. Ушбу зараркунанда Россияда етиштириладиган ўсимлик маҳсулотлари ҳосилига жиддий зарар етказиши мумкин. Шунингдек, мамлакат экспорт салоҳиятига салбий таъсир қилади. Шу сабабли, «Россельхознадзор» Фарғона вилоятида етиштирилган барча карантинли маҳсулотлар импортига тақиқ жорий этади», — дейилади хабарда.

Фото: Россельхознадзор

Kun.uz манбасининг таъкидлашича, капер қўнғизи шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудида аниқланмаганди.

Аввалроқ, «Россельхознадзор» расмий веб-сайтида Ўзбекистондан Россияга қалампир ва помидор маҳсулотларининг кириб келиши учун вақтинчалик тақиқ қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.

Қайд этиш лозимки, «Tomato brown rugose fruit virus», яъни помидорнинг жигарранг буришиш вируси ҳам шу пайтгача Ўзбекистон ҳудудида аниқланмаган.

Мавзуга оид