Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Латвияда Мустақиллик куни нишонланмоқда
Фото: ria.ru
Латвияда 4 май куни Латвия Республикаси Мустақиллиги тикланиши куни концертлар, велопойгалар ва мушакбозлик бўйича халқаро танлов билан нишонланади.
Латвияда бу кун давлат байрами ҳисобланади. 1990 йил айнан шу куни Латвия собиқ иттифоқи республикаси олий кенгаши кўпчилик овоз билан Латвия Республикаси тикланиши Декларациясини қабул қилган.
"Латвияни қучоғингга бос" деб номланган катта кўламли тадбир 4 май куни бошланиб, 2018 йилда мамлакатнинг 100 йиллиги нишонланишини очиб беради. Тадбир давомида Латвия атрофида мамлакатнинг маънавияти ҳимоячилари рамзи сифатида 100 та эман дарахти экиш режалаштирилмоқда. Эманлар Латвия чегаралари бўйлаб ҳамда пойтахт Ригада экилади.
Ригада байрам куни Озодлик ҳайкали ёнида анъанавий гуллар композицияси тузилади.
Кечки пайт соҳилбўйида Мексика, Англия ва Финляндиядан келган меҳмонлар иштирокида мушакбозлик бўйича халқаро танлов бўлиб ўтади. Шу куни жамоат транспортида юриш бепул бўлади.
Юрмала шаҳрида учинчи маротаба Мустақиллик кунига бағишланган велопойга уюштирилади.
Мавзуга оид
14:24 / 06.01.2026
Болтиқ денгизида Литва–Латвия оптик кабели шикастланди
14:37 / 25.12.2025
Латвия Ўзбекистон билан логистика ва мултимодал лойиҳаларга қизиқмоқда
09:13 / 28.11.2025
Латвия РФга уланган темирйўл участкаларини йўқ қилишни муҳокама қилмоқда
11:57 / 13.11.2025