Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 1,2 млрд долларга камайди
Экспорт ҳажми 4,4 млрд АҚШ долларига ва импорт ҳажми 6,4 млрд АҚШ долларига етди. Ҳисобот даврида 1,9 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
2020 йил январь-апрель ойлари якуни бўйича Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси (ТСА) 10,8 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 млрд АҚШ долларига ёки 10,7 фоизга камайди.
Давстатқўм хабарига кўра, ТСАда экспорт ҳажми 4,4 млрд АҚШ долларига (10,6 фоизга камайди) ва импорт ҳажми 6,4 млрд АҚШ долларига етди (10,8 фоизга камайди). Ҳисобот даврида 1,9 млрд АҚШ доллари қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилди.
Ўзбекистон, жаҳоннинг 150дан ортиқ мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Россия Федерациясида (16,7 фоиз), Хитой Халқ Республикасида (16,6 фоиз), Қозоғистонда (8,3 фоиз), Корея Республикасида (7,4 фоиз), Туркияда (5,6 фоиз), Қирғизистон Республикасида (2,0 фоиз) ва Германияда (2,0 фоиз) қайд этилган.
Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 20та йирик ҳамкор-давлатлар орасидан олтита давлатда фаол ташқи савдо баланси кузатилган, хусусан, Афғонистон (213,7 млн. АҚШ доллари), Қирғизистон Республикаси (138,8 млн. АҚШ доллари), Тожикистон (93,7 млн. АҚШ доллари), Туркия (42,8 млн. АҚШ доллари), Франция (23,6 млн. АҚШ доллари) ва Эрон (8,0 млн. АҚШ доллари) шулар жумласидандир. Қолган 14та давлат билан пассив ташқи савдо баланси сақланиб қолмоқда.
2020 йил январь-апрель ойларида, ташқи савдо айланмасида МДҲ давлатларининг улуши 35,1 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмасидаги 2018 йилга нисбатан улуши 3,1 фоизга ошган.
Мавзуга оид
11:30 / 04.12.2025
Ўзбекистонда таълим олаётган хорижликлар: энг кўп Ҳиндистон ва Туркманистон фуқаролари
09:59 / 04.12.2025
Навоий вилояти аҳоли жон бошига инвестициялар ҳажми бўйича етакчилик қилмоқда
10:06 / 03.12.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилаётган давлатлар маълум қилинди
14:35 / 02.12.2025