Ўзбекистон | 23:33 / 14.07.2020
58274
4 дақиқада ўқилади

Бугун коронавирусдан 4 ўлим қайд этилди

Ўзбекистонда 14 июль куни яна 4 киши коронавирус қурбони бўлди ва жами ўлимлар сони 67тага етди.

Биринчи ўлим. 

Қашқадарё вилояти Қарши туманида яшовчи, 56 ёшли Б.В. (эркак) жорий йил 5 июль кунидан 10 июлгача тана ҳарорати кўтарилиб, ҳолсизлик кузатилган. 

11 июль куни эса тана ҳарорати тушмай, ҳолсизлик ва йўтал кучайганлиги ҳамда нафас етишмовчилиги белгилари пайдо бўлганлиги сабабли Covid-19 инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

Бемор оғир аҳволда вилоят Фтизиатрия ва пульмонология маркази реанимация бўлимига ётқизилган. Унга Covid-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касалли икки томонлама пневмония оғир кечиши, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб,  юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Иккинчи ўлим

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 61 ёшли Ф.А. (эркак) 10 кун давомида тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, ҳолсизлик, йўтал, ҳансираш белгилари билан уйида даволанган. Аммо даво муолажалари натижа бермагандан сўнг Covid-19 инфекциясига намуна топширган ва касаллик тасдиқланган.

Жорий йил 13 июль куни бемор ўта оғир аҳволда Тошкент тиббиёт академияси клиникаси реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга Covid-19 инфекцияси ўта оғир кечиши ташхиси қўйилган. Касаллик икки томонлама бронхопневмония, нафас етишмовчилиги асоратлари билан кечган.

Шунингдек, у қандли диабет, юрак ишемик касаллигги, зўриқиш стенокардияси, гипертония каби ҳамроҳ хасталиклар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас, сурункали жигар ва буйрак ҳамда ўпка-юрак етишмовчилигидан вафот этди.

Учинчи ва тўртинчи ўлим

Тошкентда коронавирусга чалинган эр-хотин ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди. 

Олмазор туманида яшовчи 68 ёшли К.А. (эркак) ва унинг турмуш ўртоғи 67 ёшли С.А. тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилиши, умумий ҳолсизлик сабабли жорий йилнинг 5 июль куни тез тиббий ёрдам машинасида Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб борилган. Беморлардан Covid-19 инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган.

Уларга ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида шаҳар 1-сонли клиник шифохонасига олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган. Ҳар икки беморда ўткир нафас етишмовчилиги кузатилгани сабабли сунъий нафас олиш аппаратига олинган. Уларга Covid-19 инфекцияси оғир кечиши, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган.

Шунингдек, юрак ишемик касаллиги, стенокардияси, гипертония артериал гипертензия каби ҳамроҳ касалликлар билан ҳам оғриган.

Шифохонада беморларнинг даволаниши давомида тиббиёт ходимлари томонидан консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган. 

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан эр-хотин беморларнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган. 

Мавзуга оид