Ўзбекистон | 20:31 / 02.11.2025
14453
1 дақиқада ўқилади

Энди айрим йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун дастлаб огоҳлантириш берилади

Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Фото: Kun.uz

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилишини, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг рўйхатини ҳамда бундай техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўлланилиши муддатлари аниқ белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 171-модда билан тўлдирилиб, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган қоидабузарликларнинг тури аниқ белгиланмоқда.

Кодекс 241-модда тўлдирилиб, маъмурий жазо сифатида маъмурий огоҳлантириш чораси киритилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид