Ўзбекистон | 09:38 / 22.09.2022
2444
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Швеция экология соҳасида ҳамкорлик қилишни бошлайди

Стокҳолмда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистоннинг Швециядаги Муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Швеция Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги халқаро котибияти бош директори ўринбосари Томас Линдман ва халқаро ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Майкл Хагман билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Мулоқот чоғида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистон-Швеция ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболли йўналишлари атрофлича муҳокама қилинди.

Швеция томони Ўзбекистонда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва мамлакатдаги табиий ресурсларни асраб-авайлаш бўйича амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларни, барқарор экологик ривожланишни таъминлаш, чўлланишга қарши курашиш ва ерлар деградацияси олдини олишга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини юқори баҳолади.

Учрашув якунида мунтазам алоқаларини қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид