Иқтисодиёт | 13:57 / 01.06.2023
32857
1 дақиқада ўқилади

UNG Petro АЁҚШлар тармоғи хусусийлаштирилади

Ўзбекистондаги энг йирик ёқилғи шохобчалари тармоғи бўлмиш UNG Petro'даги 100 фоизлик давлат улуши сотувга қўйилади. Давактив хусусийлаштириш бўйича консалтинг компаниясини изламоқда.

Ўзбекистондаги энг йирик бензин шохобчалари тармоғи – “Ўзбекнефтгаз”га қарашли “UNG Petro” МЧЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилади.

31 май куни Давлат активларини бошқариш агентлиги хусусийлаштириш бўйича профессионал консалтинг компаниясини жалб этиш юзасидан танлов эълон қилди.

Талабгорлардан тижорат таклифларини 2023 йил 11 июнгача тақдим этиши сўралмоқда.

UNG Petro'ни хусусийлаштириш президентнинг 2023 йил 24 мартдаги қарорида кўзда тутилган. Қарорда корхона Ўзбекистон бўйлаб 78 та АЁҚШга эгалик қилиши кўрсатилган.

2021 йилдан кейинги даврда Ўзбекистондаги йирик давлат объектларини сотишда Deloitte ва KPMG  етакчилик қилган – катта тўртликка кирувчи бу икки халқаро консалтинг компанияси 6 тадан корхонани хусусийлаштиришда иштирок этган.

Мавзуга оид