Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 2026 йилда бирорта давлат банки хусусийлаштирилмайди
2030 йил якунигача давлатга тегишли 9 та банкдан 5 таси хусусийлаштирилади. Жорий йилда давлат банкларини сотиш режалаштирилмаган.
2026 йил Ўзбекистонда бирорта ҳам давлат банки хусусийлаштирилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон–2030 стратегиясида келтирилган.
Қайд этилишича, айни пайтда 9 та банк давлатга тегишли. 2027 йилда уларнинг сони 7 тагача, 2028 йилда 6 тагача, 2029 йилда 5 тагача, 2030 йилда эса 4 тагача қисқариши режалаштирилган.
Қайд этиш лозим, давлат банкларини хусусийлаштириш бўйича бир неча йил олдинги режаларнинг катта қисми амалга ошмади. Хусусан, 2022 йилда бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров “5 йилдан кейин Ўзбекистонда давлатга қарашли фақат битта банк бўлиши”ни айтган эди.
Маълумот учун, бугунги кунда давлатга тегишли банклар қуйидагилар: Миллий банк, Агробанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Асакабанк, Халқ банки, Бизнесни ривожлантириш банки, Микрокредитбанк, Алоқабанк ва Туронбанк.
Мавзуга оид
12:35 / 04.06.2026
Mobiuz алоқа оператори 351 млн долларга сотилди
17:27 / 02.06.2026
Фарғонадаги Uzsungwoo корхонасининг 50 фоизлик давлат улуши 585,8 млрд сўмга сотилди
11:37 / 28.05.2026
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
10:32 / 16.05.2026