Бир қатор маҳаллий ва халқаро парвозлар жадвалига ўзгаришлар киритилди
Тошкент аэропортида 5 та рейс парвози кечиктирилди. Айрим рейслар бекор қилинди.
Тошкент аэропортида бир қатор йўловчи рейслари парвози кечиктирилди. Uzbekistan Airports маълумотида айтилишича, бунга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган.
Кечиктирилган рейслар рўйхати:
- HY9685 Тошкент - Сочи маҳаллий вақт билан 10:12 да жўнаб кетди;
- HY011 Тошкент - Нукус маҳаллий вақт билан 10:30 га қолдирилди;
- TK369 Тошкент - Истанбул маҳаллий вақт билан 10:35 га қолдирилди;
- HY271 Тошкент – Истанбул қатнови маҳаллий вақт билан соат 11:00 га қолдирилди;
- HY065 Тошкент - Термиз маҳаллий вақт билан соат 14:00 га қолдирилди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси «Андижон — Самарқанд — Андижон» йўналиши бўйича HY049/HY050 рейслари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинганини маълум қилди.
Шунингдек, «Бухоро — Наманган — Бухоро» йўналиши бўйича HY73/74 рейслари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бекор қилинган.
HY091/HY092 «Тошкент — Андижон — Тошкент» рейси эса ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 13:00 да амалга оширилади, Андижон аэропортига етиб келиш соат 14:00. Қайтиш рейси маҳаллий вақт билан соат 16:20 га белгиланган.
Бундан ташқари, Uzbekistan Airways HY9605 «Самарқанд — Москва», HY639 «Самарқанд — Санкт-Петербург» йўналишидаги рейсларни об-ҳаво шароити туфайли соат 15:00 га қолдирди.
Шунингдек, Flydubai авиакомпаниясининг «Самарқанд — Дубай» йўналиши бўйича FZ770 рейси соат 19:00 га кўчирилди.
Компания хабарига кўра, ҳозирда Самарқанд аэропортида учиш-қўниш йўлагини тозалаш ишлари муносабати билан ҳаво кемаларини қабул қилиш/жўнатиш бўйича вақтинчалик чекловлар жорий этилган.
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
17:53 / 20.11.2024
Тошкент халқаро аэропортида учиб келиш залини реконструкция қилиш бошланди
20:03 / 18.11.2024