Ўзбекистон | 09:44 / 31.08.2018
5060
2 дақиқада ўқилади

Олий таълим муассасаларини нуфузли халқаро рейтингга киритиш бўйича ишлар кучайтирилади

Фото: Халқ сўзи

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жаҳон университетлари рейтингини белгилаб берувчи нуфузли QS компанияси билан олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киритиш бўйича яқиндан ҳамкорлик қилади. 

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида хабар берилишича, айни масалалар олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ва QS компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича минтақавий директори Зоя Зайцева иштирокида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди. 

Музокараларда республикамиздаги олий таълим муассасаларини халқаро рейтингга киртиш бўйича ишларни ташкил этиш ва бу борада жаҳон тажрибасини татбиқ этиш, QS компанияси билан ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Узоқбой Бегимқулов ва Зоя Зайцева иштирокида республикадаги барча олий таълим муассасалари учун видеоконференция ташкил этилиб, халқаро рейтинг талабларини бажариш бўйича зарур маълумотлар берилди.  

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид