Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ва Шимолий Корея бир-бирини огоҳлантириш мақсадида ўқ узди
Сеул маълумотларига кўра, Жанубий Корея Шимолий Корея савдо кемасини чегара ҳудудидан чиқариб юборган. Бунга жавобан Шимолий Корея ўнта артиллерия снарядларини отди.
Фото: AP
Жанубий ва Шимолий Корея Корея яримороли қирғоқларидаги баҳсли чегара ҳудудида огоҳлантирувчи ўқ узди. Сеулдаги Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Жанубий Корея қўшинлари 24 октябр, душанба куни тонг отгунча Шимолий Корея савдо кемасини демаркация чизиғидан жанубдаги ҳудуддан огоҳлантирувчи ўқлардан фойдаланган ҳолда чиқариб юборди. Бунга жавобан КХДР Сариқ денгиздаги буфер зонани артиллериядан ўққа тутди. Шу тариқа, КХДР 2018 йилдаги вазиятни юмшатиш бўйича келишувни бузди, дея таъкидлади Сеул.
Ўз навбатида, КХДР ҳарбий раҳбарияти Жанубий Кореяни Шимолий Корея чегарасини бузганликда айблади. Пхеняндаги Бош штаб маълумотларига кўра, Жанубий Корея ҳарбий катери номаълум кемага қарши операция баҳонасида КХДР назоратидаги ҳудудга бостириб кирган, бироқ Шимолий Корея бунга жавобан ўнта снаряд отган ва «бу душманга жиддий огоҳлантириш бўлган».
Шимолий Корея Корея яримороли қирғоқларидаги Шимолий чегара чизиғини (NLL) тан олмайди. Бу чизиқ БМТ кучлари томонидан 1950-53 йиллардаги Корея урушидан кейин икки Корея давлати ўртасидаги тўқнашувларнинг олдини олиш мақсадида бир томонлама ўрнатилган.
Ҳозирги чегарадаги ҳодиса минтақадаги кескинликнинг кескин кучайиши фонида юз берди. КХДР сўнгги пайтларда ноодатий тарзда баллистик ракеталарни синовдан ўтказмоқда ҳамда яқинда Корея яриморолининг шарқий ва ғарбий соҳиллари чегаралари бўйлаб артиллериядан ўққа тутди. Шу билан бирга, Жанубий Корея Шимолий Кореядан келаётган таҳдидни бартараф этиш учун ўтган ҳафтада йиллик ҳарбий машғулотларини бошлади.
Мавзуга оид
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
18:16 / 26.12.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президентига 10 йиллик қамоқ жазоси сўралди
09:03 / 15.12.2025
Прокурор: Жанубий Корея собиқ президенти КХДРни тажовузга ундамоқчи бўлган
18:07 / 10.12.2025