Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореянинг собиқ президентига 10 йиллик қамоқ жазоси сўралди
Юн Сок Ёл биринчи жиноят иши бўйича одил судловга тўсқинлик қилишда айбланди ва 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиш сўралди. Уни яна учта жиноят иши бўйича суд кутмоқда.
Фото: Yonhap
Жанубий Корея махсус прокурори Сеул марказий округ судида мамлакатнинг собиқ президенти Юн Сок Ёлни одил судловга тўсқинлик қилишда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб этди.
Прокурорлар Юн Сок Ёлни 2025 йил январида президент қароргоҳи ҳудудида тўсиб қўйилганида терговчиларнинг уни ҳибсга олишига тўсқинлик қилишга уринганликда айбламоқда. Шунингдек, собиқ президент ҳарбий ҳолат режаси бўйича йиғилишга чақирилмаган вазирлар маҳкамаси 9 нафар аъзосининг ҳуқуқларини бузганликда айбланмоқда.
Бу Ёлнинг 2024 йил декабр ойида ҳарбий ҳолат жорий этилиши билан боғлиқ тўртта жиноий ишидан биринчисидир.
Ахлоқ тузатиш муассасасида сақланаётган Юн Сок Ёл барча айбловларни рад этмоқда. Ҳукм 16 январга яқин эълон қилиниши кутилмоқда.
2024 йил декабр ойи бошида Юн Сок Ёл Жанубий Кореяда фавқулодда ҳолат жорий этиб, буни «давлатга қарши шимолий кореялик кучларни йўқ қилиш» зарурати билан изоҳлади ва мухолифат партияларини «мамлакат ишини тўхтатиб қўядиган номақбул ҳаракатларни тўхтатишга» чақирди. Парламент президентга импичмент эълон қилиш учун овоз берди ва январ ойида у ҳибсга олинди.
Март ойида Юн Сок Ёл ҳибсдан озод қилинди, аммо июл ойида яна ҳибсга олинди - прокуратура у озодликда бўлганида далилларни йўқ қилиши мумкинлигидан хавотирда эди. 2025 йил ноябр ойида Жанубий Корея махсус прокурори жамоаси собиқ президентга 2024 йил октябр ойида Шимолий Кореяга дрон юбориш операцияси туфайли ҳокимиятни суиистеъмол қилиш ва душманга ёрдам бериш бўйича қўшимча айбловлар қўйди. Айблов версиясига кўра, Юн Сок Ёл Шимолий Корея ҳудудида дрондан фойдаланган ҳолда махфий операция ўтказишга буйруқ берган, бу билан жавоб ҳаракатларини қўзғатиш ва уларни ҳарбий ҳолат жорий этиш учун баҳона сифатида ишлатмоқчи бўлган.
Мавзуга оид
12:26 / 19.02.2026
Жанубий Корея собиқ президенти Юн Сок Ёл умрбод озодликдан маҳрум этилди
20:42 / 16.02.2026
«Жанубий Корея - Марказий Осиё» биринчи саммити санаси белгиланди
14:16 / 03.02.2026
Ўзбекистонликлар Жанубий Кореяга визани қандай олишлари мумкин?
15:32 / 02.02.2026