Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқарадан Тошкентга малакали ўқитувчилар жалб этилади
Ўзбекистон элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия Савдо палаталари ва товар биржалари иттифоқи (TOBB) президенти Рифат Ҳисаржиклиоғлу билан учрашди.
Фото: Дунё
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларнинг бугунги кун ҳолати ҳамда истиқболлари муҳокама қилинди.
TOBB ETÜ университети билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, Анқарадан Тошкентга малакали ўқитувчиларни жалб этишга эътибор қаратилди.
Томонлар TOBB ҳузуридаги Туркия иқтисодий сиёсат тадқиқот жамғармаси фаолияти билан танишиб чиқиш ҳамда унинг тажрибасини ва имкониятларидан фойдаланиш юзасидан келишувга эришди.
Мулоқот чоғида тўқимачилик, чарм-пойабзал, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, шиша, мебельсозлик, фармацевтика ва заргарлик соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Учрашув якунида жорий йил куз фаслида Истанбул шаҳрида "Ўзбекистон инвесторлар куни"ни биргаликда ташкил этиш таклифи қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
20:24 / 05.01.2026
Туркияда гиёҳвандлик ва фоҳишалик иши доирасида машҳур сериаллар актёрлари ҳибсга олинди
17:46 / 30.12.2025
Россия Туркиядаги «Аккую» АЭС қурилишини молиялаштириш учун 9 млрд доллар ажратади
09:45 / 30.12.2025