Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида иссиқ кучайиши кутилмоқда
Ўзбекистонда иш ҳафтасининг биринчи ярмида ҳарорат +36…+39 даража, қолганида +40…+44 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Айрим жойларда чанг-тўзонлар, баъзи тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар кузатилиши мумкин.
Фото: Kun.uz
Иш ҳафтасининг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудида бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Кундуз кунлари ҳарорат +36…+39 даража атрофида, республика жанубида ва чўл ҳудудларида +40…+42 даражагача бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ кучаяди. Жуда иссиқ об-ҳаво даври шанба кунига қадар давом этади. Кундуз кунлари термометр устуни +40…+42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +44 даражагача кўтарилади.
Шу кунларда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Қисқа муддатли ёмғирлар фақат 14–16 июл кунлари айрим тоғли ҳудудларда кузатилиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилади.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 14–16 июлда кечалари +22…+24 даража, кундуз кунлари +37…+39 даража бўлади.
17–19 июлда ҳарорат кечалари +25…+27 даражагача, кундуз кунлари +40…+42 даражагача кўтарилади.