Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турин политехника ўқувчилари чим ўрадиган робот ихтиро қилишди
Турин политехника университети талабаларидан иборат гуруҳ ярим автоном ҳолатда ишлайдиган робот яратди. Бу робот чим ўришга мўлжалланган.
Mulohaza.uz хабарида айтилишича, автороботга литий-ион аккумлятори ўрнатилган ва у икки соат давомида чимни ўриш ишларини бажаради. Бундан ташқари роботни андроид телефонингизга уланган дастур орқали бошқариш мумкин бўлади.
– Робот муайян белгиланган ҳудудда тозалаш ишларини олиб боради – дейди университет илмий ходими Даврон Ҳамидов – ўрилган чим махсус қопчага йиғилади ва тўлгач роботнинг ўзи уни автоматик равишда бўшатиб, ўриш ишларини давом эттиради.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026