Ўзбекистон | 18:37 / 06.10.2022
19054
1 дақиқада ўқилади

Чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар бир неча йилдан буён ўзгаришсиз қолмоқда

Муҳаммадали ва Солиҳа – камида уч йилдан бери Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар бўлиб қолмоқда.

Фото: Thinkstock

Ўзбекистондаги ФҲДЁ органлари 2022 йилнинг 9 ойи давомида 688 421 та туғилиш ҳолатини қайд этди.

  • 👶🏻 Ўғил болалар — 356 425 нафар
  • 👧🏻 Қиз болалар — 331 988 нафар.

Бу давр мобайнида Ўзбекистонда туғилган ўғил болаларга Муҳаммадали исми, қизларга эса Солиҳа исми энг кўп қўйилган.

Фото: "Давлат хизматлари" расмий канали

Бу тенденция 2020 йилдан бери давом этиб келмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон туғилиш кўрсаткичи бўйича МДҲда биринчи ўринни эгаллагани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид