Жамият | 15:38 / 02.06.2018
13593
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда юз берган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи вафот этди

Иллюстратив фото/tvc.ru

Қорақалпоғистон Республикасининг Қораузоқ туманида 1 июнь куни Амударё тумани Хитой маҳалласида яшаган, Р.Ў. “Нексия-3”, русумли автомашинасини А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” йўлининг 681-км.да ҳайдаб кетаётиб бошқарувни эплай олмаслиги туфайли  йўл четига ағдарилиб кетган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳайдовчи Р.Ў. ва унинг бир нафар йўловчиси олган жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган ҳамда яна бир йўловчиси, жароҳат билан касалхонага ётқизилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сурхондарёда юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши ҳалок бўлганди. 

Мавзуга оид