Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея Ўзбекистонда инновацион боғча ташкил этади
Фото: Президент матбуот хизмати
Жорий йилнинг 29 ноябрь куни мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) ҳамда Кореянинг бошланғич таълим соҳасидаги етакчи эксперт ва консултантларини қабул қилди.
Учрашувда KOICA раҳбарияти билан мактабгача таълим тизимини ривожлантиришни давом эттириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.
Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистонда мактабгача таълимни ривожлантириш, унга инновацион технологияларни татбиқ этиш мақсадида инновацион МТТ ҳамда Корея Республикасининг илғор тажрибаси асосида мутахассисларни қайта тайёрловчи инновацион ўқув мaркази ташкил этиш ҳақида келишиб олдилар. Вазирлик томонидан лойиҳанинг концепцияси ва мақсади юзасидан кореялик эксперт ва консултантларнинг саволларига жавоб берилди. Корея Республикаси вакиллари томонидан мазкур лойиҳада ҳамкорлик қилувчи мактабгача таълим тизимидаги кучли мутахассис ва профессорлардан таркиб топган ишчи гуруҳ таништирилди.
Корея Республикасининг илғор тажрибаси асосида ташкил этилаётган Ахборот ва педагогик технологиялар инновацион марказ лойиҳаси “Болаларни эрта ривожлантириш маркази” ва 600 ўринли Инновацион мактабгача таълим ташкилотини ўз ичига олади. Ушбу лойиҳа мактабгача таълим ходимларининг малака сифатини яхшилаш, ихтисослаштирилган соҳа ходимларининг тажриба ва малакасини ошириш шунингдек, сезиларли даражада мактабгача таълим қамровини кенгайтириш имконини беради. Бундан ташқари, МТВ инновацион ўқитиш услубиётларини қўллаш ва талабаларни қамраб олиш бўйича ўзига хос муайян режаларни белгилайди.
“Биз лойиҳага тайёргарлик кўриш ва амалга ошириш учун фаол қадамлар ташлай бошладик. Лойиҳа учун Тошкент шаҳридан 3та жой белгилаб олинди. Режалаштирилган Инновацион мактабгача таълим ташкилотининг фаолияти нафақат мактабгача таълим, балки республика миқёсидаги ўрта махсус ва олий таълим соҳалари учун ҳам мос дастуруламал бўлади”, дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.
Мавзуга оид
17:41 / 15.05.2025
Таълим соҳаси раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган мажлисларга чақириш тақиқланди
21:51 / 13.03.2025
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
18:47 / 24.12.2024
Келгуси ўқув йилида 100 дан зиёд мактаб ташкил этилади, 162 та боғча қурилади
14:43 / 20.12.2024