Жаҳон | 09:18 / 11.07.2021
4122
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда жангарилар ҳужуми оқибатида 43 киши ҳалок бўлди

Фото: DW

Нигериянинг Замфара штатида жангариларнинг 5та қишлоққа ҳужум қилиши оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг маълум қилишича, номаълум қуролланган шахслар ҳужумларни 8 июлда амалга оширган. Улар 100дан кўпроқ мотоциклда келиб, одамларни бетартиб ўққа тута бошлаган. Сўнгра жангарилар уйлар ва дўконларни талаб, уларга ўт қўйган.

Ҳужум оқибатида яна 18 киши жароҳат олган, 30 киши бедарак йўқолган.

Таъкидланишича, “Ғарбий Африкадаги Ислом давлати” (ISWAP) жангарилари деб тахмин қилинаётган террорчилар 7 июлда маҳаллий аҳоли томонидан ўлдирилган икки шериклари учун шу тариқа ўч олган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид