Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Озарбойжон ва Қозоғистон «яшил» энергетика коридори тўғрисида шартнома имзолади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон магистрал электр тармоқлари операторлари «яшил» энергия коридори лойиҳасини амалга ошириш учун қўшма корхона ташкил этди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбойжон Европага «яшил энергетика йўлаги»ни яратиш лойиҳаси доирасида таъсис шартномасини имзолади.

Энергетика вазирлиги хабар беришича, шартнома уч мамлакатнинг магистраль электр тармоқлари операторлари — Озарбойжоннинг Azerenerji, Қозоғистоннинг KEGOC ва «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» томонидан видео-алоқа доирасида имзоланди.
Ҳужжат уч давлат президентлари томонидан 13 ноябр куни имзоланган битимни амалга ошириш, шунингдек, Европа Иттифоқининг «Яшил битим» (2050 йилга қадар иссиқхона газлари ва атроф-муҳитнинг умумий ифлосланишини нолга тушириш режасига эришиш) каби янги ташаббусларни ҳисобга олган ҳолда электр энергияси савдоси имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Томонлар лойиҳани амалга ошириш учун Бокуда қўшма корхона ташкил этишга келишиб олди. Маслаҳатчи вазифасини Италиянинг CESI компанияси бажаради ва лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқади.
Мавзуга оид
10:55 / 21.11.2025
Cobalt учун олинган ҳар бешта шартноманинг фақат биттасига тўлов амалга оширилган
18:15 / 16.09.2025
2027 йилдан уй-жой олди-сотдиси онлайн тарзда тасдиқланади
13:11 / 01.08.2025
Ўзбекистон яна бир халқаро шартномага қўшилди
10:06 / 19.07.2025