Муаммога ечим топилди: Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси жонли узатилади

Фото: Kun.uz
Жамоатчиликнинг кескин эътирозларидан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси жонли эфирга узатиладиган бўлди.
Қуйи палата матбуот хизматининг маълум қилишича, 14 декабрь кунги навбатдаги мажлис «Ўзбекистон», UzReport TV телеканаллари ҳамда палатанинг фейсбукдаги саҳифаси орқали жонли эфирга узатилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йил июнь ойида «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинган эди. Фармонда МТРК ва Коррупцияга қарши курашиш агентлигига 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Қонунчилик палатаси ва Сенат мажлислари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши сессияларининг телеканаллар ва интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатилишини таъминлаш вазифаси юкланган.
Лекин шунга қарамасдан, Миллий телерадиокомпания президент фармонига зид равишда 1 декабрдан буён 3 маротаба Қонунчилик палатаси мажлисларини эфирга узатиш бўйича ўзига юклатилган вазифаларни бажармади. Шунингдек, бу бўйича изоҳ ҳам бериб ўтирмади.
Хусусан, 10 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисидан жонли эфир бор-йўғи 48 дақиқа давом этди холос. Депутатлар муҳим қонун лойиҳалари муҳокамаси ва амалдорларнинг эшитувини доимгидек «пардалар ортида» ўтказишди.
7 декабрь куни эса Қонунчилик палатасидаги «Ҳукумат соати» ҳам президент фармонига зид равишда жонли эфирга узатилмаганди. Палата матбуот хизмати президент фармонини «айланиб ўтиб», Telegram'даги ёзма трансляция ҳам жараённи жонли ёритиш деб ҳисобланишини билдирди.
Бундан ташқари, мажлисларни жонли эфирга узатишга биз масъул эмасмиз деяётган Қонунчилик палатаси депутатлари аввалги мажлисларга Ўзбекистон24, ЎзА каби давлат ОАВлари ва UzReport TV'дан бошқа ОАВ вакилларини киритишмаган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Парадга тайёргарлик, қозоқ олтин визаси ва чегарада отилган жангарилар
Жаҳон | 12:42
-
«Барса» амаллади, «Бавария»нинг чемпионлиги кечиктирилди. Кун ўйинлари
Спорт | 12:27
-
“Ҳаракатим кўп, шунинг учун соғломман” – 75 ёшли боғбон ая
Жамият | 11:00
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
Мавзуга оид

11:10 / 30.04.2025
Парламентда ғоялар тўқнашуви: Навбатдаги ялпи мажлис қандай ўтди?

18:00 / 23.04.2025
Таклифи инобатга олинмаган либераллар, нормани қатъий ҳимоя қилган ташаббускорлар – Қонунчилик палатаси ялпи мажлиси қандай ўтди?

18:13 / 22.04.2025
Солиқдан қочган тадбиркор илк марта қўлга тушганида зарарни қоплаб, енгиллик олиши мумкин

17:14 / 19.04.2025