Ўзбекистон | 17:51 / 12.09.2018
24695
2 дақиқада ўқилади

Дунё мегаполислари ва Тошкентда квартирага пул йиғиш учун қанча вақт кетади?

Фото: KUN.UZ

AdMe турли мамлакатлардаги шаҳарлар аҳолисига квартира сотиб олиш учун қанча йил ишлаш кераклигини ҳисоблаб чиқди.

Шу билан бирга, нашрдан аниқлик киритишларича, бу мутлақо тахминий вазият бўлиб, бунда барча иш ҳақи фақат квартира учун йиғилади.

Ўртача иш ҳақи солиқлар олиб ташланганидан кейин кўрсатилган, ўртача квартирага эса 50 квадрат метрлик, шаҳар марказидан ташқарида жойлашган уй-жой танлаб олинди (ҳисоб-китоб ўзбек сўмида қилинган).

Берлинда 5,5 йил пул йиғиш керак. Германия пойтахтида ўртача квартира 1,1 миллиард туради. Шу билан бирга, ўртача иш ҳақи эса 16,5 миллионни ташкил қилади.

Лондонда пулларни 18 йил давомида банкда сақлаш лозим. Иш ҳақи деярли 22 миллион, ўртача квартира эса 4,7 миллиард туради.

Дубай. Бу ерда 3,5 йил йиғиш керак. Ўртача иш ҳақи 25 млн., квартира эса 1 млрд туради.

Пекинда бу бироз қийин. 10 миллионлик ўртача маош билан 2,1 миллиардлик квартирани 17,5 йилдан кейин сотиб олиш мумкин.

Жанубий Корея пойтахти квартирани 1,8 миллиард эвазига таклиф қилади. Сизнинг иш ҳақининг 20 миллион бўлса, 7,5 йил йиғишингиз керак.

Нью-Йорк. Ўртача маош 26,8 миллион бўлганида, 3,9 миллиардлик квартирани 12 йилдан сўнг сотиб олиш мумкин.

Токиода 13 йил йиғишга тўғри келади. Ўртача иш ҳақи 20,2 млн, квартира қиймати эса - 3,2 млрд.

Ўзбекистон. Тошкентда квартира 260 млн сўм туради. Статистик маълумотларга кўра, пойтахтдаги ўртача иш ҳақи 2,2 млн сўмни ташкил этади. Деярли 10 йил йиғишга тўғри келади.

Москвада 12,5 йил пул йиғишга мажбур бўласиз. Ўртача маош 5,9 миллион, квартиранинг нархи эса 897 миллионни ташкил қилади.

Қўшни Қозоғистонда ўртача квартира 311 миллион туради. Шу билан бирга, 3,4 миллионлик иш ҳақи билан сиз 7,5 йил пул йиғишингиз талаб этилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид