Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Хитойда бўлади
Ўзбекистон етакчиси 30 август – 3 сентябр кунлари ШҲТ доирасидаги тадбирлар ва Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган ҳарбий парадда иштирок этади.
Президент Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси раиси Си Жинпинг таклифига биноан 30 август - 3 сентябр кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ўзбекистон етакчиси 31 август - 1 сентябр кунлари Тянцзин шаҳрида ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ва «ШҲТ плюс» форматидаги саммитда иштирок этади.
Тадбир якунида Тянцзин декларацияси, хавфсизлик, рақамли иқтисодиёт, «яшил» саноат, энергетика, туризм ва бошқа соҳаларда шерикликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.
Давлат раҳбари 2 сентябр куни Пекин шаҳрида Си Жинпинг билан музокара ўтказади, шунингдек, Хитой расмий шахслари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашади. Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Шунингдек, президент 3 сентябр куни Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.
Мавзуга оид
09:13 / 25.12.2025
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025