Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилон шаҳри ҳокими ўзгарди
Қувасой шаҳри ҳокими Адҳамжон Зиёвуддинов Марғилон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
4 апрель куни Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилиб, шаҳар ҳокими вазифасини бажариб келган Мирзоҳид Убайдуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан oзод этилди.
Kun.uz манбаси хабар беришича, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев шаҳар ҳокими лавозимига Адҳамжон Тўхтасинович Зиёвуддинов номзодини тавсия қилган. Музокаралардан сўнг, кўрсатилган номзод депутатлар томонидан Марғилон шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Маълумот учун, Адҳам Зиёвуддинов 2011 йилдан буён Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётганди.
У, шунингдек, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг ўринбосари ва 2011 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Мавзуга оид
16:25 / 17.01.2026
Марғилонда тергов бошлиғи 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди. У айбсиз одамни қаматиб бериш учун 18 минг доллар сўраган
13:40 / 27.09.2025
Марғилонда тез ёрдам машинаси ЙТҲга учраши оқибатида икки киши жароҳат олди
14:40 / 08.08.2025
Марғилонда кўчада ўйнаб ўтирган ёш болани Gentra'да босиб кетган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
11:43 / 28.07.2025